
Самарқанд шаҳрида жойлашган тунги клублар бўйлаб ўтказилган навбатдаги рейдлар кўплаб қонунбузарлик ҳолатларини юзага чиқарди. Бу ҳақда вилоят прокурори Баҳодир Деҳқонов маълумот берди.
Аниқланишича, “Паттайя”, “Джаванни”, “Диамонд”, “Шахристан”, “Ниагара”, “Бархан” сингари клубларда тўлов терминаллари тугул, умуман бирор турдаги хизмат кўрсатишга рухсат берадиган ҳужжатлар йўқ экан.
Шунингдек, умумий миқдори 2.5 млн сўм бўлган ноқонуний айланмадаги маблағ олиб қўйилди. 30 млн сўмлик спиртли ичимликлар истеъмолга яроқсиз деб топилди.
Прокурорнинг таъкидлашича, кўрилган кўплаб чораларга қарамай, айрим клубларда вояга етмаганлар нафақат вақт ўтказмоқда, балки айримлари иш фаолиятини ҳам юритмоқда.
Юқоридаги фактлар юзасидан тилга олинган клублар эгалари жиноий жавобгарликка тортилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар