
Душанба, 28 сентябрь куни тахминан тонгги 7:30 атрофида номаълум шахс томонидан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳудудига қўлбола ёнувчи ускуна улоқтирилди. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси расмий сайтида маълум қилинди.
Сайтда қайд этилишича, тез ёнувчи воситалардан бири портлаган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган. Ҳозирги вақтда элчихонанинг қатъий изоляцияда эмаслиги маълум қилинди.
Хабарда келтирилишича, айни пайтда Ўзбекистон ҳудудида америкаликлар ёки АҚШ манфаатларига таҳдидлар мавжудлиги тўғрисида ҳеч қандай ахборот йўқ.
Ҳодиса муносабати билан АҚШ элчихонаси маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда тергов ишларини олиб бормоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар