18:02 / 04.11.2017
6 171

Тошкентдаги парфюмерия дўконларининг биридан 33 млн сўмлик мол-мулк ўғирланди

Тошкентдаги парфюмерия дўконларининг биридан 33 млн сўмлик мол-мулк ўғирланди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган парфюмерия дўконларидан бирида 2 ноябрга ўтар кечаси ўғрилик юз берди. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар ИИББ» матбуот хизматига таяниб Дарё хабар бермоқда.

Хабар беришларича, номаълум шахс дўкон эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очиб, баҳоси 33 452 000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилиниб Рихсибой Тожибоев қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б», «г» бандлари (ўғирлик, яъни анча миқдорда, омборхона ва бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

«Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда», — дея хабар бермоқда шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентдаги парфюмерия дўконларининг биридан 33 млн сўмлик мол-мулк ўғирланди