
Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 1 октябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +12…+14, кундузи +28…+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +10…+15, кундузи +25…+30 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15, кундузи +25…+30 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12…+17, кундузи +27…+32 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15, кундузи +25…+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +8…+13, кундузи эса +14…+19 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар