Жиноят кодексига «гиёҳвандлик воситалари аналоглари» тушунчаси киритилди

1 дақиқа ўқиш5.3K
Жиноят кодексига «гиёҳвандлик воситалари аналоглари» тушунчаси киритилди
Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга ва жиноий жавобгарликни либераллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун маъқулланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Мазкур қонун билан Жиноят кодексига гиёҳвандлик воситалари аналоглари деган тушунча киритилди.

Унга кўра, гиёвандлик воситаларининг аналоглари — кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш бўлган, улар сингари руҳиятга фаол таъсир этадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалардир.

Амалиётда гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласига доир жиноятларни малакалашда 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарор (https://lex.uz/docs/2815340) билан тасдиқланган I, II и III рўйхатлардан фойдаланиб келинмоқда.

Бироқ, Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 2015 йилдан 2018 йилнинг 7 ойи давомида республика ҳудудида муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рўйхатига киритилмаган синтетик каннабиноидларнинг 8 та янги тури аниқланган.

Шунга кўра, эндиликда Жиноят кодекси билан гиёвандлик воситалари ва прекурсорлар билан бир қаторда гиёвандлик воситаларининг аналоглари билан боғлиқ жиноятлар ҳам таъқиб қилинади.

Қонун президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач юридик кучга эга бўлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?