Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб айрим ҳудудларда ҳаво совиб, ёғингарчилик кузатилади

1 дақиқа ўқиш6.9K
Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб айрим ҳудудларда ҳаво совиб, ёғингарчилик кузатилади
Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб ҳаво ҳарорати ўртача 10 даражагача тушиб кетади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида об-ҳаво бироз булутли, ёғингарчиликсиз бўлади. Фақатгина 6 октябрда айрим жойларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5 октябрь куни кечаси 10-15, кундузи 25-30, 6-8 октябрь кунлари эса кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида об-ҳаво бироз булутли, ёғингарчиликсиз бўлади. Фақатгина 7 октябрда айрим жойларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5 октябрь куни кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ, 6-8 октябрь кунлари эса кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 5-6 октябрь кунлари ёғингарчиликсиз ўтади. 7-8 октябрь кунлари эса айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Ҳаво ҳарорати 5-6 октябрь кунлари кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ, 7-8 октябрь кунлари эса кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 5-6 октябрь кунлари ёғингарчиликсиз ўтади. 7-8 октябрь кунлари эса айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кузатилади. Ҳаво ҳарорати 5-6 октябрь кунлари кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ, 7-8 октябрь кунлари эса кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5-7 октябрь кунлари ёғингарчиликсиз ўтади. 8 октябрь куни айрим жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража илиқ, 5-6 октябрь кунлари кундузи 25-30 иссиқ, 7-8 октябрь кунлари эса 13-18 даражагача тушиб кетади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида об-ҳаво бироз булутли, 5-6 октябрь кунлари ёғингарчиликсиз бўлади. 7-8 октябрь кунлари эса ёғингарчилик кузатилади. Ҳаво ҳарорати 5-6 октябрь кунлари кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ, 7-8 октябрь кунлари кечаси 2-7 даража, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?