date
views 11 915

Тошкентдаги Мустақиллик майдонида Янги йил тантаналари бошланди

Тошкентдаги Мустақиллик майдонида Янги йил тантаналари бошланди

Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонида Янги йил байрами тантаналари бошланди. Бу ҳақда 28 декабрь, якшанба куни ЎзА хабарига асосланиб Kun.uz хабар берди.

ЎзАнинг қайд этишича, бу йилги байрам шодиёналарини ташкил этишда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, «Ўзбектеатр» ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонасининг ҳиссаси катта бўлди.

Майдондаги улкан саҳнада Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари ижросида “Янги йил саргузаштлари” номли театрлаштирилган томоша намойиш этилмоқда.

Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси, Академик ва халқ бадиий жамоалари дирекциясининг ансамбль ва хонандалари, театр ва цирк санъати усталари, таниқли санъаткорлар, ёш ижрочилар, Ўзбекистон санъат ва маданият институти, Ўзбекистон давлат консерваториясининг талабалари ўзларининг ранг-баранг мусиқий дастурларини тақдим қилмоқда.

Насриддин Афанди, Шум бола, Эгри ва Тўғри, сеҳрли шамчироқ эгаси Оловиддин, меҳнатсевар Зумрад ва эрка Қиммат иштирокидаги томошалар болаларга бир олам қувонч, унутилмас таассурот улашмоқда.

Майдондаги 70га яқин аттракцион, 50ка яқин савдо шохобчаси байрамни янада кўтаринки руҳда ўтказиш учун хизмат қилмоқда.

Айни пайтда Тошкентнинг бошқа маданият ва истироҳат боғлари, майдон ва хиёбонларида ҳам Янги йил тантаналари барчани чорламоқда. Кўтаринки кайфият, илиқ хотиралар улашган бундай тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда бўлиб ўтмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентдаги Мустақиллик майдонида Янги йил тантаналари бошланди
LiveInternet