09:36 / 19.10.2018
4 546

Владимир Путин Тошкентга етиб келди

Владимир Путин Тошкентга етиб келди
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тошкентга етиб келди. 
Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Президентлар шу ерда қисқа суҳбат ўтказишди.
Ташрифнинг асосий қисми 19 октябрга белгиланган. Маълум қилинишича, музокаралар давомида ўзаро муносабатларнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинади ҳамда минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикрлар алмашилади. 
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин “Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон-Россия муносабатларини ривожлантиришнинг устувор йўналиши сифатида” мавзусидаги Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форумининг биринчи ялпи йиғилишида иштирок этишади. Бундан ташқари, икки давлат раҳбари видеоанжуман режимида Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилиши бошланиши маросимида иштирок этишади. 

Ташриф якунида давлат раҳбарларининг қўшма баёноти қабул қилиниши, йигирмага яқин ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ҳамда ишбилармон доиралари ўртасида йирик инвестиция ва савдо шартномалари имзоланиши кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Владимир Путин Тошкентга етиб келди