04:52 / 14.12.2018
4 213

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни Анқара шаҳрида рўй берган поездлар тўқнашуви оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Эслатиб ўтамиз, Анқарадан Кўняга йўл олган тезюрар йўловчи поезди локомотив билан тўқнашиб кетиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 46 киши жароҳат олган. Поезднинг иккита вагони рельслардан чиқиб кетган. Шунингдек, ер усти ўтиш жойи қулаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди