date
views 3 869

Ўзбекистонда саудиялик ишбилармон томонидан фармацевтика корхонаси қурилади

Ўзбекистонда саудиялик ишбилармон томонидан фармацевтика корхонаси қурилади
Жорий йилнинг февраль ойида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фармацевтикага ихтисослаштирилган «Башаир ал-Дава» компанияси раиси Мазен ал-Башир ҳамда ушбу компания кузатув кенгаши аъзоси шайх Муҳаммад ал-Башир Хоразм вилоятида бўлди, деб хабар берди «Халқ сўзи онлайн».

Хабарда айтилишича, ушбу компания Ўзбекистонда фармацевтика корхонасини қуришни режалаштирмоқда.

«Юртингизда ушбу соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратиляпти. Биз замонавий технологияларни жорий этиш орқали иш бошлаймиз. Шунингдек, талабалар учун тренинглар ташкил қилиб, уларнинг тажрибасини ошириш масаласини кўриб чиқмоқдамиз», — деган «Башаир ал-Дава» компанияси раиси Мазен ал-Башир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда саудиялик ишбилармон томонидан фармацевтика корхонаси қурилади