20:35 / 15.03.2020
8 925

Чегаралар ёпилди. Чет элда бўлиб турган ҳамюртларимиз Ўзбекистонга қайта оладими?

Чегаралар ёпилди. Чет элда бўлиб турган ҳамюртларимиз Ўзбекистонга қайта оладими?
Бугун Бош вазир Абдулла Арипов томонидан ўтказилган брифингда хориж билан авто ва авиайўналишлар ёпилгани ҳақида хабар берилган эди. Бундай ҳолатда хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ватанга қайтиши ҳақида ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

«Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинган коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича вақтинча чеклов чоралари муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш учун давлат чегарасидан ўтиш тақиқланмайди. Ўзбекистон ҳудудига киришга қўйилган чекловлар, авваламбор, бошқа давлатларнинг фуқароларига тегишли.

Шу билан бирга, давлатдан ташқарига чиқиш бўйича вақтинча тақиқ Ўзбекистон фуқароларига тегишли бўлиб, ҳозирда мамлакатимизда бўлиб турган хорижий фуқароларга нисбатан қўлланилмайди», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Чегаралар ёпилди. Чет элда бўлиб турган ҳамюртларимиз Ўзбекистонга қайта оладими?