Бухорода ноқонуний тарзда оҳактош қазиган фуқаро жаримага тортилди

1 дақиқа ўқиш2.4K
Бухорода ноқонуний тарзда оҳактош қазиган фуқаро жаримага тортилди
Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида чўл ҳудудидаги ерости қазилма бойликлари заҳирасидан ноқонуний тарзда оҳактош қазиган фуқаро 2 миллион 223 минг сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Маълум бўлишича, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ҳудуддаги Жарқоқ массивида махсус рейд ўтказилган.

Тадбирда хусусий экскаваторида оҳактош қазиб олиб, юк автомобилига жойлаётган фуқаро Б.Ш. воқеа жойида қўлга тушган. Суриштирув жараёнида фуқаро хом ашёни аввал ҳам кўп миқдорда қазиб олгани ва мазкур ишдан даромад олишни кўзлагани маълум бўлган.
Бухорода ноқонуний тарзда оҳактош қазиган фуқаро жаримага тортилди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисми (Ерости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш талабларини бузиш) билан айбланган Б.Ш. 2 миллион 230 минг сўм жаримага тортилган. Такрорий ўғрилик содир этса, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?