2 933
Чегарадаги можарода сўхликлардан 187 киши жароҳатланган, 15 киши Фарғонага олиб келинган
31 май куни Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги Чашма қишлоғи ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманидаги қишлоқ аҳолиси ўртасида юзага келган можаро вақтида сўхликлардан 187 нафар киши турли даражада тан жароҳати олган. Бу ҳақда Сўх тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.
Маълум қилинишича, 1 июнь куни санавиация хизмати орқали беморларнинг 15 нафари вилоят марказига олиб келинган.
«Юзага келган жанжал натижасида туман марказий шифохонасида 187 нафар яраланган бемор даволанмоқда. Бугун санавиация хизмати орқали беморларнинг 15 нафари вилоят марказига юборилди», дейилади туман ҳокимлиги ахборотида.
Бугун бош вазир Абдулла Арипов Сўхга ташрифини касалхонага бориш билан бошлаган, беморлар ва жароҳатланганлар ҳолидан хабар олган. Оғир аҳволдаги яралаганларни вилоят марказий шифохоналарига етказиш учун санавиация хизмати сафарбар этилган.
Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятига туташ, Фарғона вилояти таркибидаги Сўх туманида жойлашган Чашма қишлоғида булоқ масаласида Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош ҳудудлари аҳолиси ўртасида маҳаллий даражадаги можаро юз берган эди.
Маълум бўлишича, можарога «Чашма» булоғининг ариқларини биргаликда тозалаш пайтида юзага келган баҳслашув сабаб бўлган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги чегарадаги можаро оқибатида икки томондан ҳам жабрланганлар борлигини маълум қилган, Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса можародан сўнг 25 киши Айдеркен шаҳридаги касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди