22:15 / 17.07.2020
2 453

«Қўлимизда аниқ маълумот йўқлиги туфайли қарорларимиз натижа бермаяпти» — Шавкат Мирзиёев

«Қўлимизда аниқ маълумот йўқлиги туфайли қарорларимиз натижа бермаяпти» — Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев 17 июль, жума куни бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида мамлакатда коронавирусга қарши курашда белгиланган чоралар нима сабабдан етарли натижа бермаётганини айтди.

Йиғилишда коронавирусга қарши кураш борасида энг катта масъулият ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари зиммасида экани яна бир бор эслатиб ўтилди. Бунинг учун уларда ўз ҳудудларидаги мавжуд вазият ҳақида тўлиқ ва ҳаққоний маълумотлар бўлиши, улар ҳар куни, ҳар соатда янгиланиб бориши кераклиги таъкидланди.

«Ҳокимлар, сектор раҳбарларининг, барча мутасадди ва масъулларнинг мияси соат механизмидек кун-у тун, аниқ ва бехато ишлаши лозим. Афсуски, биз кўпинча мана шу масалаларда оқсаяпмиз. Қўлимизда аниқ маълумот, асосланган таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли қабул қилган қарорларимиз кутилган натижани бермаяпти. Бу масалада қандай ёрдам зарур бўлса, марҳамат, айтинглар, барчасини ҳал қиламиз. Чунки мақсад битта: тезроқ бу балодан қутулиб, иқтисодиётимизни, ижтимоий ҳаётимизни тўлиқ тиклаб олишимиз керак», — деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 14 июль куни ҳар бир вилоятдаги тўртта сектор раҳбарларига ҳудудларда коронавирусга қарши кураш масаласида чоралар кўриш ва уч ойлик дори захирасини яратиш, дорихоналарда нархлар ошишининг олдини олиш бўйича топшириқ берганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Қўлимизда аниқ маълумот йўқлиги туфайли қарорларимиз натижа бермаяпти» — Шавкат Мирзиёев