Шавкат Мирзиёев 31 август куни Кўксарой қароргоҳида ўтган маросимдаги нутқида бу қийинчиликлар ортидан албатта бир енгиллик келиши ҳақидаги Қуръони карим оятларидан иқтибос келтирди.
"Бугунги оғир вазият ҳар биримиздан ўз фаолиятимиз ва масъулиятимизни янада кучайтиришни талаб этмоқда.
Халқимизда «Кўз – қўрқоқ, қўл – ботир», деган чуқур маъноли ибора бор. Бугунги шароитда бизнинг кўзимиз ҳам, қўлимиз ҳам, юрагимиз ҳам ботир бўлиши керак. Белимизни маҳкам боғлаб, пок ният билан меҳнат қилсак, шубҳасиз, кўзлаган марраларимизга эришамиз.
Муқаддас китобларда айтилганидек, ҳар қандай қийинчилик ортидан албатта бир енгиллик келади. Барчамиз бунга ишонамиз ва қодир Аллоҳдан шуни сўраймиз.
Маълумот учун: Қуръони карим Шарҳ сураси 5-оятининг маънолари таржимаси айнан шу маъноларни ифода этади: "Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир".
Ҳали кўп Наврўз ва Ҳайит айёмларини, тарихий саналар ва умумхалқ байрамларини ҳаммамиз биргаликда шоду хуррамлик билан ўтказамиз, иншаллоҳ.
Мана, келгуси йили давлатимиз мустақиллигига ўттиз йил тўлади. Мамлакатимиз тарихидаги ушбу унутилмас шонли санани ҳар томонлама муносиб нишонлашни ният қилганмиз. Илоҳим, шу кунларга соғ-омон, ёруғ юз билан етиш ҳаммамизга насиб этсин" - деди президент. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади