16:30 / 01.03.2021
4 547

«Ўзгидромет» ҳафталик (1-7 март) об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

«Ўзгидромет» ҳафталик (1-7 март) об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
Бугун, баҳор фаслининг биринчи куни Ўзбекистон ҳудудида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ бўлади, бу меъёрдан 2-4 даражага юқоридир.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, эртага республикада кун давомида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Бунинг ҳисобига ҳаво ҳарорати кундуз кунлари бироз пасаяди ва 10-15 даража илиқни ташкил этади, аммо ёғингарчилик кутилмайди.

3 мартда республика ҳудудларига Эрон ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, аксарият вилоятларда бироз ёмғир ёғади, фақат Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади ва Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кузатилади.

4-5 мартда Ўзбекистон ҳудудига яна нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бунинг натижасида барча ҳудудларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғли ҳудудларда 4 мартдан 5 мартга ўтар кечаси баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 5 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.

Ҳаво ҳарорати 3-5 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундуз куни 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, 5 мартда 8-11 даража илиққача пасаяди.

1-5 мартда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет» ҳафталик (1-7 март) об-ҳаво тўғрисида маълумот берди