
Бугундан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бутун давр давомида ҳарорат фони мақбул бўлади.
Ҳаво ҳарорати кечалари 22-25 даража иссиқ, кундуз кунлари 38-41 даража иссиқ бўлади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 43 даража иссиққача кўтарилади.
Бундай ҳарорат қийматлари июн ойи охири - июл ойи бошидаги ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4 даражага юқори бўлади.
“Бироқ, Ўрта Осиё иқлими учун, айниқса сўнгги йилларда бу аномал ҳодиса эмас”, дейилади маълумотда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар