АҚШ ҳукуматининг вазирликлари ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатишга мажбур бўлишди. Бунинг сабаби, Сенат ҳукумат фаолиятини тўрт ҳафтага молиялаштириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилмади.
Сенатдаги демократик партия вакиллари бу резолюцияни қабул қилишдан бош тортишди ва буни қабул қилиш учун Дональд Трампнинг нолегал муҳожирларнинг фарзандларини ҳам мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисидаги дастурнинг бекор қилишини талаб қилишди.
Ҳукуматнинг молиялаштирилиши тўхташи натижасида икки миллион нафар давлат хизматчисидан ярми ишсиз бўлиб қолади. Агар вазиятга душанба кунигача ойдинлик киритилмаса, бу ходимлар ишга чиқмаслиги мумкин. Бундан фақат ҳарбийлар ва почта хизмати ходимлари мустасно.
Ноқонуний муҳожирларнинг фарзандлари Барак Обама маъмурияти даврида қабул қилинган DACA дастури асосида расмий мақомини олар эди. Ўтган йилнинг сентябр ойида Дональд Трамп бу дастурни бекор қилган ва шу мазмундаги дастур ишлаб чиқиш учун конгрессга ярим йил муҳлат берган эди. Обама даврида қабул қилинган дастурнинг бекор қилиниши оқибатида 700 минг нафар муҳожир мамлакатни тарк этиши керак.
АҚШ ҳукуматининг фаолияти 2013 йилдан бери биринчи марта тўхтатилмоқда. Ўшанда давлат бюджетиниг ўз вақтида қабул қилинмагани натижасида давлат ташкилотлари 16 кун ишламаган эди.
АҚШда молиявий йил октябрь ойида бошланади. 2017 йилнинг кузида давлат бюджети тўғрисидаги қонун қабул қилинмади. Шу сабабли ҳукумат фаолияти бир неча ҳафтага мўлжалланган резолюция асосида молиялаштирилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди