Илон Маск маошсиз қолиши мумкин

  • Дунё
  • 23-01-2018, 23:07
  • 281
  • Илон Маск маошсиз қолиши мумкин
    Tesla асосчиси Илон Маск ўз компаниясида иш ҳақидан маҳрум бўлиши мумкин. Компания матбуот релизида шу ҳақида маълум қилинган, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

    Манбада аниқлик киритилишича, Маскни молиявий тўловлардан маҳрум қилишган, мукофотлашнинг янги тизими эса Tesla'нинг муайян стратегик мақсадларига эришилган тақдирдагина маош тўлашни кўзда тутади.

    Маълум бўлишича, Маскнинг иш ҳақи Tesla капитализациясига қўшилади ва 12 траншга ажратилади.

    Биринчи траншни олиш учун компаниянинг бозор капитализацияси 100 миллиард долларгача ўсиши керак. Кейинчалик эса ҳар 11 тўлов учун Tesla капитализацияси 50 миллиард долларга ошиши керак.

    Яндекс.Метрика