23:42 / 24.01.2018
9 690

Ақтўбе фожиасидан омон қолган икки ҳамюртимизнинг тақдири не кечди?

Ақтўбе фожиасидан омон қолган икки ҳамюртимизнинг тақдири не кечди?
Ўтган ҳафта пайшанба куни ичида 57 киши бўлган автобус Қозоғистон вилояти Ақтўбе туманидаги Самара-Шимкент трассасида ёниб кетган эди. Автобус йўловчиларидан 5 нафари омон қолган бўлиб қолганлари ҳалок бўлган. Қурбонларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари эканлигидан эса хабарингиз бор албатта.

Ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлган бу хабар ҳар бир ҳамюртимизнинг юрак-юрагигача кириб борди.

Аммо омон қолган 2 нафар ҳамюртимиз тақдиридан эса ҳеч қандай хабар берилмади. Билганимиз улар даволаниш учун олиб кетилган ва шок ҳолатида. Омон қолганлар тергов қилиниши ва воқеа сабаблари аниқланиши ҳақида расмийлар маълумот бериб ўтишди.

Бизга келган маълумотларга қараганда, омон қолган ҳамюртларимиз тергов доирасида Ақтўбеда қолишмоқда. Тергов ишлари якунлангач улар юртимизга қайтарилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ақтўбе фожиасидан омон қолган икки ҳамюртимизнинг тақдири не кечди?