Японияда космосга учирилган ракета портлаб кетди (видео)

1 дақиқа ўқиш4.2K
Японияда космосга учирилган ракета портлаб кетди (видео)
Японияда «Interstellar Technologies» компанияси яратган «MOMO» ракетасининг учирилиши муваффақиятсиз якунланди.

Ракета учирилгач бир неча сониядан сўнг портлаб кетган. Бошқарув масофавий амалга оширилгани сабабли компания ходимларидан ҳеч ким шикастланмаган. Томошабинлар учун ажратилган ҳудуд эса ярим километр узоқда бўлган.

«Xabar.uz»нинг маълум қилишича, «Interstellar Technologies» президенти Такахиро Инагава лойиҳанинг муваффақиятсизлиги учун инвесторлардан узр сўради. Унинг айтишича, портлаш двигателдаги носозликлар сабабли рўй берган бўлиши мумкин.

Бу компаниянинг учувчи аппаратни космосга чиқариш бўйича иккинчи уриниши эди. Бундан ўн бир ой аввал Хоккайдо оролида ўтказилган синовда аппарат 20 километргача кўтарилиб, учиш жойидан 6,5 километр нарига, Тинч океанига қулаган.
[media=https://youtu.be/stMxJALbSYU]
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?