Артур ва Дороти Хардинглар йигит 24, қиз 21 ёшда бўлган пайтлари турмуш қуришган эди. Салкам 70 йил бирга умр кечирган эр-хотинлар орасида бора-бора телепатик алоқа пайдо бўлди. Буни муҳаббат дея аташ керакми ёки мўъжиза, бироқ жуфтлик турли касалхоналарда ётганча 90 дақиқа фарқ билан бир кунда вафот этишди.
Буюк Британиянинг Манчестер штатида истиқомат қилган жуфтлик 1950 йилда оила қуришган. Улар бирга кечирган йиллари давомида 2 нафар фарзандни дунёга келтиришди, 4 нафар набирали бўлишди, 5 та чевара кўришди ва ҳатто эварали бўлиш арафасида эдилар.
Дороти бутун умр текстил фабрикасида меҳнат қилиб, нафақага чиққандан кейин тикувчилик билан овунди. Артур эса текстил соҳаси билан боғлиқ бўлган бизнесни бошқарарди.
Аёл саломатлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч кела бошлади ва юрак ҳасталиги билан шифохонага ётди. Бироз ўтиб Артур ҳам ўпка ҳасталиги сабаб касалхонага тушиб қолди.
Янги йил байрами арафасида уларнинг аҳволи ёмонлашди. Шунда уларни алоҳида касалхоналарга жойлаштиришди. 9 январь куни тонгда Артур оламдан ўтди. Бувисининг ёнида ўтирган Роуз эса унга қадрдон турмуш ўртоғининг оламдан ўтгани ҳақида маълум қилди.
“Мен унга “Буви, энди кетсангиз бўлади” деб айтдим ва ўша ондан уни ҳаёт аломатлари тарк эта бошлади. Орадан ярим соат ўтиб эса вафот этди. Бирга ўтказилган йиллар давомида улар ўртасида телепатия юзага келган экан...дейди Роуз Хардинг.
Дарҳақиқат, бу балки муҳаббат, бирга ўтказилган йиллар, ҳурмат ва ишонч шарофати, бир-бирисиз яшашни истамаган икки инсон дуоларининг ижобати, балки Яратганнинг уларга кўрсатган марҳаматидир... Аёлнинг эридан аввалроқ эмас, айнан турмуш ўртоғидан кейин вафот этиши, токи унинг кетгани маълум бўлмагунча тинч ҳолда жон бера олмаслигида ҳам ўзига яраша маъно бордир балки... “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар