Хитой баҳсли ҳудудда йирик сунъий орол барпо этмоқда

2 дақиқа ўқиш200
Хитой баҳсли ҳудудда йирик сунъий орол барпо этмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Хитой Парасел архипелагидаги Антелоп рифида сунъий орол қуриш ишларининг биринчи босқичини якунлади.
  • Таҳлилчилар обект келажакда Хитойнинг минтақадаги энг йирик ҳарбий базаларидан бирига айланиши мумкинлигини айтмоқда.
  • Янги оролнинг узунлиги қарийб 6 километр бўлиб, ҳудудда 680 метрли чуқур сув порти қурилган, шунингдек, 3 километрдан ортиқ қирғоқ қисмида учиш-қўниш йўлаги барпо этилиши эҳтимоли бор.

Хитой Парасел архипелагида жойлашган Антелоп рифида сунъий орол қуриш ишларининг биринчи босқичини якунлади. Таҳлилчилар фикрича, мазкур объект келажакда мамлакатнинг минтақадаги энг йирик ҳарбий базаларидан бирига айланиши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Нашр томонидан кўриб чиқилган сунъий йўлдош тасвирларига кўра, қарийб олти ой давом этган қурилиш ишларидан кейин ҳудудда ишлаган кемалар ва дреджерлар — сув тубидаги лой, қум, шағал ҳамда тупроқни кавлаб олиш ва тозалашга мўлжалланган махсус техника воситалари — объектни тарк этган.

Вантор компанияси томонидан 19 июль куни олинган тасвирларда эса оролнинг жануби-шарқий қисмида вертолёт майдончаси ва бошқа иншоотларни барпо этиш ишлари бошлангани кўринади.

Хитой Мудофаа вазирлиги мазкур қурилиш ишлари юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермаган. Хитой давлат ОАВларида тарқатилган маълумотларга кўра, объект об-ҳавони кузатиш ва прогноз қилиш, илмий тадқиқотлар ҳамда бошқа фуқаролик эҳтиёжларига хизмат қилиши кўзда тутилган.

Бироқ халқаро экспертлар бу ҳудуд Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳарбий мавқейини янада мустаҳкамлаши мумкин, деган фикрда.

Оролда учиш-қўниш йўлаги қурилиши мумкин

Маълумотларга кўра, янги сунъий оролнинг узунлиги қарийб 6 километрни ташкил этади. Унинг 3 километрдан ортиқ тўғри қирғоқ қисмида самолётлар учун учиш-қўниш йўлаги барпо этилиши эҳтимоли бор.

Бундан ташқари, ҳудудда узунлиги 680 метр бўлган чуқур сув порти ҳам қурилган. Бу эса оролга йирик кемаларнинг кириб келишини таъминлаши мумкин.

Мутахассислар Антелоп рифининг стратегик аҳамияти юқори эканини таъкидламоқда. Айниқса, Тайван билан боғлиқ можаро юзага келган тақдирда, ушбу ҳудуд Хитой учун муҳим стратегик нуқтага айланиши мумкин.

Мутахассис Бен Льюиснинг фикрича, Антелоп рифи яқин атрофдаги Вуди оролидан ҳам каттароқ бўлиб, мудофаа нуқтаи назаридан қулайроқ жойлашган.

Вьетнам қурилишга кескин қарши

Хитойлик олим Дин Дуо эса Антелоп рифидаги ишлар тинчликсевар ва фуқаролик мақсадларида амалга оширилаётганини таъкидлаган.

Шу билан бирга, Вьетнам Парасел ороллари устидан ўз суверенитетини даъво қилади ва Хитойнинг мазкур ҳудуддаги қурилиш ишларига кескин қаршилик билдирмоқда.

Экспертлар эса янги орол Хитойга нафақат ҳарбий инфратузилмани кенгайтириш, балки ҳудуддаги ҳаракатларни назорат қилиш имконини ҳам бериши мумкинлигини айтмоқда.

Жумладан, орол Хитойга сувости кемалари ҳаракатини ва атрофдаги ҳарбий фаолликни кузатишда сезиларли устунлик бериши мумкин.

Австралиялик профессор Карл Таернинг таъкидлашича, мазкур объектлар тинчлик даврида АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳаракатларини кузатишни осонлаштиради. Эҳтимолий қуролли тўқнашув юзага келган ҳолатда эса янги инфратузилма минтақада қўшимча стратегик мураккабликларни келтириб чиқариши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?