Кубик Рубик кўзи боғлиқ ҳолда 11,56 сонияда ечилди

Америкалик спидкубер Томми Черри Кубик Рубикни кўзи боғлиқ ҳолда 11,56 сонияда ечиб, жаҳон рекордини янгилади. 21 ёшли Черри бу натижани 2026 йил 28 июн куни АҚШнинг Ню-Жерси штатида ўтказилган мусобақада қайд этди. У австралиялик Чарли Эггинснинг 11,67 сониялик рекордини 0,11 сонияга яхшилади. Черри бу йўналишда рекордни аввал ҳам бир неча бор янгилаган ва илк бор 2021 йилда 15,27 сония натижа билан жаҳон рекордини ўрнатган.
Америкалик спидкубер Томми Черри Кубик Рубикни кўзи боғланган ҳолда 11,56 сонияда ечиб, жаҳон рекордини янгилади.
21 ёшли Черри бу натижани 2026 йил 28 июнь куни АҚШнинг Нью-Жерси штатида ўтказилган мусобақада қайд этган. Шу тариқа у австралиялик Чарли Эггинснинг 11,67 сониялик рекордини 0,11 сонияга яхшилади.
Қизиғи, Черри Кубик Рубикни кўзи боғлиқ ҳолда ечиш бўйича рекордни аввал ҳам бир неча бор янгилаган. У илк бор 2021 йилда 15,27 сония натижа билан жаҳон рекордини ўрнатган.
Бундай мусобақаларда иштирокчи аввал аралаштирилган кубикни диққат билан эслаб қолади, сўнг кўзини боғлаб, уни хотираси асосида ечади. Шунинг учун натижа тезликдан ташқари кучли хотира ва диққатни ҳам талаб қилади.






























Изоҳлар 0
…