Диего Мореира расман Милан футболчисига айланди

1 дақиқа ўқиш80
Диего Мореира расман Милан футболчисига айланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Милан Страсбургдан қанот ҳужумчиси Диего Мореирани расман ўз сафига қўшиб олди.
  • Футболчи тиббий кўрикдан ўтиб, 2031-йилнинг 30-июнига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди ва унга 22-рақам берилди.
  • 2004-йил 6-августда Белгиянинг Леж шаҳрида туғилган Мореира Стандард Леж, Бенфика, Челси, Олимпик Лион ва Страсбург жамоаларида тўп сурган.

Италиянинг Милан клуби трансфер бозоридаги фаолиятини давом эттириб, Страцбург жамоасидан истеъдодли қанот ҳужумчиси Диего Мореирани ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида маълум қилинди ва битим молиявий жиҳатдан ҳам катта аҳамиятга эга экани таъкидланди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Маълум қилинишича, футболчи Миланга келиб, тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва шартномага имзо чекди. Ушбу трансфер жараёнини расмийлаштириш учун агент Хорхе Мендеш Каса Миланда олти соатдан ортиқ вақт ўтказди, бу эса томонлар ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланаётганидан далолат беради.

Узоқ муддатли шартнома ва афсонавий рақам

Милан ва футболчи ўртасидаги битим 2031-йилнинг 30-июнига қадар мўлжалланган. Шунингдек, янги футболчига клуб тарихида ўчмас из қолдирган афсонавий Кака кийиб юрган 22-рақам насиб этди. Диего Мореира бу чақирувга нисбатан ўз таассуротларини билдириб, ҳаяжонда эканлигини ва бўлаётган воқеаларга инонқайлигини яширмади.

2004-йил 6-августда Белгиянинг Леж шаҳрида туғилган Диего Мореира профессионал фаолияти давомида бир нечта таниқли клублар академиясидан ўтган. У ўз тарбияланувчиси бўлган Стандард Леж ҳамда Бенфика сафида тажриба тўплади. Хусусан, Бенфиканинг ёшлар жамоаси сафида 2021/22-йилги мавсумда UEFA Ёшлар лигаси ва У-20 Қитқалараро кубогини қўлга киритди.

Европа бўйлаб бой тажриба

Бенфика сафида UEFA Чемпионлар лигасининг саралаш ўйинларида дебют қилган вингер 2023-йилнинг ёзида Челси сафига кўчиб ўтди ва ўша йилнинг 30-августида Уимблдонга қарши Лига кубоги баҳсида Лондон клуби асосий жамоасида илк бор майдонга тушди. Шунингдек, у 2023/24-йилги мавсумда Франциянинг Олимпик Лион шарафини ҳам ҳимоя қилди.

2024-йилнинг ёзида Страцбургга тўлиқ трансфер қилинган футболчи Францияда ўзини кўрсатиб, тезкорлиги, техникаси ва тактик жиҳатдан кўп қиррали экани билан маҳаллий чемпионатнинг энг ёрқин ёш футболчиларидан бирига айланди. Унинг Страсбурвдаги ўйинлари Милан скаутларининг эътиборини тортди.

Халқаро майдондаги қадамлар

Халқаро миқёсда Диего Мореира дастлаб Португалиянинг турли ёшдаги ўсмирлар ва У-21 терма жамоаларида тўп суриб, 2023-йилги ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида қатнашди. Бироқ 2025-йилдан бошлаб у Белгия миллий терма жамоасини танлади ва ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида ҳамда мусобақанинг финал босқичида майдонга тушди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?