4 251
---
Президент қарори: Ўзбекистонда xалқ табобати ассоциацияси ташкил этилади

Ўзбекистонда халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” канали хабар бермоқда.
Ушбу қарорга кўра табибларнинг фаолиятини тартибга солиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Халқ табобати ассоциацияси ташкил этилади.
Шунингдек, эндиликда халқ табобати аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча усули сифатида эътироф этилади ва ушбу фаолият билан лицензия асосида шуғулланиш лозим бўлади.
Табиблар кўрсатган хизматлари учун тиббиёт ходимлари каби жавобгар бўлади.
Тиббиёт олий ўқув юртларида халқ табобати бўйича махсус ўқув цикли, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида халқ табобати кафедраси ва халқ табобати йўналиши бўйича малака ошириш курси жорий этилади.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 декабригача табибларнинг фаолиятига баҳо бериш мезонлари ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, халқ табобатида қўлланадиган ўсимликлар, уларни парвариш қилиш ва ўстириш жойи, ўсимликлардан фойдаланиш ва бошқа зарур маълумотларни ўз ичига олган махсус база яратилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Халқ табобати академияси раиси: «Табибларни ўқитмасак бўлмайди. Уларнинг 80 фоизи илмсиз»

Олий тиббиёт таълим муассасаларида Россия, Корея ва Германия билан қўшма факультетлар очилади

Табибларга тиббий маълумоти бўлмаса ҳам ишлаш ҳуқуқи берилди

Суд-тиббий экспертиза пунктлари ташкил этилади

Ўзбекистонда халқ табобати бўйича янги низом тасдиқланади

Тошкентда буйрак кўчириб ўтказиладиган тиббиёт маркази очилади