22:11 / 18.11.2023
419

Автомобилингиз ёнилғисини тежаш учун 7 та лайфхак

Автомобилингиз ёнилғисини тежаш учун 7 та лайфхак

Бензин нархи тобора ошиб боради ва ҳеч йўқ инфляциянинг минимум даражаси билан бирга ўсишда давом этади. Магистрал йўлда бўшаб қолаётган бак билан тўсатдан тирбандликка тушиб қолиш ёқимли “саргузашт” эмас, камига ёнилғи қуйиш шохобчасида картангиздан тез-тез пул ечтираверсангиз, қанчалар оғриқли. Автомобильни бошқаришнинг қандай асосий тамойиллари бензинни тежашга ёрдам беради?

Йўл тирбандлиги, қувиб ўтиш ва ҳаракатсиз ҳолда туриш ёнилғи учун ортиқча пул сарфлашнинг ягона сабаби эмас. Қуйида қандай ҳаракатлар билан машина бошқарганда бензин сарфи сезиларли даражада камайишига ёрдам берувчи усулларни билиб олинг.

 Паст тезлик камроқ ёнилғи демакдир

Маслаҳат оддий, аммо кимдир учун бу ваҳимали туюлиши мумкин. Машинани тез ҳайдаманг! Пойгада қатнашмаётган бўлсангиз, албатта. Тезликни чеклаш ва машинани 80 км/соат тезлигида ҳайдаш ёнилғини сезиларли даражада тежайди. Уни соатига 10-15 км/соатга оширсангиз, кўзлаган манзилингизга тезроқ етиб борасиз ва тежалган вақтни бензин учун пул кўринишида сарфлайсиз. Тезликни 10-15 км/соатга камайтириш ёнилғи тежашни 14 фоизга оширади. Йўлга одатдагидан бироз кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қилинг, трассада оптимал тезликни сақлаб қолиш учун саёҳат назоратини ёқинг.

Новвойхонага пиёда бориш маъқул

Пиёда юриш иммунитет тизимини, юракни, қон томирларни мустаҳкамлайди, ортиқча вазндан халос бўлишга ва айниқса, пулни тежашга ёрдам беради. Жиддий маслаҳат: машинадан скутер сифатида эмас, балки узоқ масофаларга зарур транспорт воситаси сифатида фойдаланинг, токи машинасиз боришнинг ҳеч иложи бўлмаган манзилларга. Кўпинча яқин масофаларга бориб келиш учун пиёда ёки жамоат транспортидан фойдаланиш бензинни кўп сарфлашдан ва кейинги ёқилғи қуйиш шохобчасини янада яқинлаштирадиган тирбандликда туришдан кўра тезроқ ва қулайроқдир. Саёҳатларда автомобиль билан борадиган манзилларнинг фақат ярмигина биз учун муҳим. Болаларингизни ҳар куни машғулотларга, мактаб ва ҳоказоларга олиб борсангиз, синфдошларининг ота-оналари билан уларни навбатма-навбат олиб бориш ҳақида келишиб олишга ҳаракат қилинг.

Йўлга чиқишдан олдин маршрутни режалаштиринг

Йўлга чиқишдан олдин манзилингизга борадиган барча маршрут вариантларини кўриб чиқинг. Тирбандлик ва светофорлар, керакциз бурилишлар ва орқага қайтишдан қочиш пулни тежайди. Агар машинада ишга бориб келсангиз, ишхонангизга яқин бўлган локацияларни белгилаб олинг: харид қилиш учун йирик супермаркетлар, савдо дўконлари, дорихоналар, кимёвий тозалаш хизматлари ва ҳоказо.

Ҳаракатсиз турманг

Машина тўхтаганда уни ўчириб қўйинг. Автомобиль фақат ҳаракатланиш учунгина ишласин. Ёқилган ҳолда ҳаракатсиз туриш соатига бир ярим литргача бензин сарфига тўғри келади. Двигательни қайта ишга тушириш учун сизга 10 сония керак бўлади. Фарқни ҳис этинг!

Автомобилингиз шиналарини текширинг

Шиналар босимини текширинг. Улар қанчалик бўш бўлса, машина ҳайдаш учун шунча куч сарфлайди ва бензин истеъмол қилади. Ва, албатта, режали текширувларни ўтказишни унутманг (техник хизмат кўрсатишнинг бир қисми сифатида барча шиналар тез-тез текширилиши керак). Автомобилдаги барча механизмларнинг соатдек тўғри ишлаши бензин сарфини камайтиришнинг калитидир.

Тормоз ва газни ақл билан босинг

Дарҳол тезликни ошириб юбориш ва қаттиқ тормозланиш бензинни ичиб юборади. Агар олдинда светофор бўлса, биринчи бўлиб унга учиб етиб олишга ошиқманг, мукофот олмайсиз. Аста-аста секинлашинг ва тўсатдан тормозлашдан сақланинг. Тезликни равон кўтариб, худди шундай силлиқ тормозласангиз, шиналарнинг ишлаш муддатини ҳам узайтирасиз, ҳам ёнилғини икки баробар тежайсиз.

Ҳаво циркуляцияси режимини ёқинг

Иссиқ ва совуқ ҳавода автомобиль ичидаги ҳарорат ташқаридаги ҳароратдан сезиларли даражада фарқ қилади. Автомобиль ташқаридан эмас, балки йўловчи бўлинмасидан келадиган ҳавони иситиш ёки совитиш учун камроқ қувват сарфлайди. Ҳаво циркуляцияси режими ички ҳавони филтрлайди, шамоллатиш тешиклари орқали тезроқ ва осонроқ тарқатади, бу сизнинг ёнилғи учун пулларингизни тежаб қолишга хизмат қилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автомобилингиз ёнилғисини тежаш учун 7 та лайфхак