20:00 / 14.12.2023
332

UzAutoMotors барча харидорларга огоҳлантириш билан чиқди

UzAutoMotors барча харидорларга огоҳлантириш билан чиқди

UzAutoMotors барча автомобиль харидорларига огоҳлантириш билан чиқиб, ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирди.

Маълум қилинишича, автомобиль харид қилиш учун харидор билан тузилган шартномага асосан машинани етказиб бериш муддати шартнома бандида кўрсатилган муддатдан ўтмаслиги керак. Шу билан бирга, мазкур шартномада автомобилни сақлаш муддати дилерлик марказига етказиб берилгандан сўнг 5 иш кунидан ошмаслиги кўрсатилган.

Агар харидор ушбу муддат ичида ўз автомобилини дилерлик марказидан олиб кетмаса, компания автомобилни навбат тартиби асосида кейинги мижозга беришга мажбур бўлади.

Шунингдек, агар 2023 йилда ишлаб чиқарилган автомобилни келгуси йилнинг 1 январидан кейин олиб кетилса, унинг ишлаб чиқариш йили ўзгариши қабилидаги миш-мишларга ишонмаслигингизни тавсия қиламиз. Бутун ишлаб чиқариш ҳажми, жумладан, Chevrolet Lacetti ва Tracker моделлари 2023 йилгача ишлаб чиқарилади. Бутун ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳажми, шу жумладан, Chevrolet Lacetti ва Tracker моделлари ҳам 2023 йил модели сифатида ишлаб чиқарилади”, — дейилади хабарда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » UzAutoMotors барча харидорларга огоҳлантириш билан чиқди