Давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилганлиги, бюрократик тўсиқлар қисқартирилганлиги муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш муддати 15 кундан 10 кунгача қисқартирилмоқда, яъни транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддатига мослаштирилмоқда.
Автомобиль қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати ҳам кенгаймоқда — 58 тадан 241 тагача. Давлат хизматлари агентлигига кўра, илгари айрим ҳолларда, масалан, юк машинасини маиший чиқиндиларни ташиш машинасига айлантириш учун қайта жиҳозлашга қонуний асос бўлмагани боис бу ҳаракатлар тақиқланган эди. Ҳозир бу рўйхат сезиларли даражада кенгаймоқда, яъни қонунчилик базаси яратилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, автомашинани қайта жиҳозлашга рухсат бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 30 фоизи (102 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
Автомобильга бир вақтнинг ўзида иккита газ баллони (сиқилган ва суюлтирилган газ) ўрнатишга тақиқ жорий этилмоқда. Ўлчами катта ва оғир юкларни ташишга рухсат бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати 8 иш кунидан икки иш кунигача қисқартирилмоқда. Бундан ташқари, автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига ишончнома электрон шаклда расмийлаштирилганда эгасининг қарздорлиги Мажбурий ижро бюросининг маълумотлар базаси орқали автоматик тарзда текширилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди