35
Ўзбекистонда сентябр ойида автомобил савдоси пасайди, электромобил сотиш эса рекорд даражада
Янги енгил автомобиллар сегменти 10 фоиздан юқори бўлган. Шу билан бирга, электромобиллар савдоси рекорд даражага етиб, 2,4 баробар ошди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобиль бозорининг сентябрь ойидаги ҳолатини таҳлили натижаларини эса тақдим этди.
Айтилишича, сентябрь ойида Ўзбекистонда автотранспорт воситаларининг умумий савдоси 110 минг донани ташкил этган, бу ўтган ойга нисбатан 1,1 фоизга кам. Фаолликнинг сезиларли пасайиши йиллик ҳисобда 25,5 фоиз кузатилмоқда.
Енгил автомобиллар
Сентябрь ойида енгил автомобиллар савдоси 0,3 фоизга пасайган ва 102 минг донани ташкил этган. Бу ўтган йилга нисбатан сезиларли пасайишни кўрсатмоқда: енгил автомобиллар савдоси 25,5 фоизга камайган.
Ҳудудлар бўйича енгил автомобиллар савдоси шуни кўрсатадики, сентябрь ойида энг катта пасайиш:
- Андижон вилоятида 9,1 фоиз;
- Қашқадарё вилоятида 7,9 фоиз;
- Тошкент вилоятида 7,7 фоиз қайд этилган.
Бирламчи автомобиль бозори
Енгил автомобиллар бирламчи бозорида сотувлар ўтган ойга нисбатан 10,3 фоизга ошган, бу аввалги ойга нисбатан қарийб 3,8 мингта автомобилни ташкил этади. Йиллик кўрсаткичларда фаоллик барқарорлашмоқда, август ойида савдонинг пасайиши 1 фоиз даражасида бўлса, сентябрь ойида 7,7 фоиз ўсиш кузатилган.
Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси ўсишда давом этмоқда. Сентябрь ойида сотувлар 10,8 фоизга ўсиб, 37,6 мингта автомобилни ташкил этди. Йиллик ҳисобда ўсиш 12 фоизни ташкил етди.
Хорижий енгил автомобиллар
Ўзбекистонда хорижий енгил автомобиллар бозори ўсишда давом этди. Август ойида ушбу сегментдаги савдо 25,6 фоизга ошган бўлса-да, сентябрь ойида ўсиш 4,5 фоизга секинлашди ва 3,3 минг донани ташкил этди.
Иккиламчи бозори
Енгил автомобилларнинг иккиламчи бозоридаги вазият сотувлар ўсишининг секинлашишини кўрсатган ва сотиш ҳажмининг йиллик пасайиши тенденциясини сақлаб қолган.
Хусусан, сентябрь ойида автомобиллар иккиламчи бозоридаги фаоллик ўтган ойга нисбатан 6,3 фоизга камайган. Ҳисобот даврида ушбу сегментда 60,5 мингта автомобиль сотилган. Умуман олганда, йил давомида сотувлар 38,4 фоизга камайган.
Электромобиллар
Сотиш ҳажми рекорд даражада 2,4 баравар ошган, бу бутун кузатув давридаги энг катта ўсишдир. Сентябрь ойида 4,24 мингта электромобиллар сотилган, август ойида эса 1,7 минг дона сотилган.
Ҳудудлар бўйича савдоларнинг энг катта ўсиши:
- Тошкент шаҳрида 3 минг 180 дона;
- Тошкент вилоятида 285 дона;
- Андижон вилоятида 119 дона қайд этилган;
- Йиллик ўлчовда электр транспорт воситаларининг савдоси деярли 17 фоизга ошган.
Шу йилнинг III чорагида енгил электр транспорт воситаларини сотиш 9,3 мингтани ташкил этган ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,6 фоизга кам.
Ўзбекистон, Сентябр ойи, Автомобил савдоси, Электромобил сотиш, Рекорд даража “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...