
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан иқтисодий фаоллик даражасини баҳолаш ва прогноз қилиш учун республика автомобил бозоридаги фаоллик даражаси таҳлил қилинди.
Таҳлилларга кўра, 2024 йилнинг 3-чорагида Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошган бўлса-да, 2023 йилги даражасида эмас. Хусусан, жорий йилнинг июл-сентябр ойларида давлат рўйхатидан ўтказилган автомобиллар сони 352,8 мингтани ташкил қилиб, 2-чоракка нисбатан 76,8 мингтага (27,8 фоизга) кўпайди. Бироқ, бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 19,9 фоизга кам.
Шунингдек, жорий йилнинг дастлабки 9 ойида банклар томонидан аҳолига жами 12,8 трлн сўм миқдорида автокредитлар ажратилган бўлиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 баробарга камайган. Биргина 3-чоракда ажратилган автокредитлар 2-чоракка нисбатан 16,9 фоизга ва 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробарга камайган.
Ажратилган кредитларнинг ўсиш суръати сўнгги 3 йилдаги ўртача даражада сақланиб қолса, йил охирига қадар ҳар ойда ўртача 115-118 мингта автомобил давлат рўйхатидан ўтказилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, 2023 йилнинг 4-чорагида ҳар ойда ўртача 154,8 мингта автомобиллар олди-сотдиси бўйича шартнома имзоланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар