date

Cobalt'нинг қиймати май ойида 144 долларга тушди

Cobalt'нинг қиймати май ойида 144 долларга тушди
2025 йил май ойида Chevrolet Cobalt'нинг ишлатилган модели нархи 144 долларга тушиб, кичик юришга эга автомобил учун 12,5 минг доллар (тақрибан 157 миллион сўм) бўлди, деб Kursiv Media хабар берди.

Кўплаб бошқа маҳаллий моделлар ҳам нарх йўқотди. Энг катта тушиш Damas моделида кузатилди — 200 доллар. Катта ва ўртача юришга эга Damas микровэнлари мос равишда 7 минг доллар (88 миллион сўм) ва 7,6 минг доллар (95 миллион сўм)дан сотилди. Яхши ҳолатдаги Damas эса фақат 50 долларга арзонлашиб, 8 минг доллар (100 миллион сўм) бўлди.

Ўртача юришга эга Chevrolet Onix нархи 13,5 минг долларга (170 миллион сўм) тушди. Lacetti — 14 минг доллар (176 миллион сўм), Nexia — 10,9 минг доллар (137 миллион сўм)гача тушди.

Қимматроқ маҳаллий моделлар ҳам аксар ҳолда арзонлашди. Бирgina истисно — Equinox. Унинг кичик юришли варианти 1,2 минг долларга қимматлашиб, 34,7 минг доллар (437 миллион сўм)га етди.

Чет эл автоуловлари бозорида эса Kia Carnival, Seltos ва K5'лар (ўрта ва катта юришли) сезиларли равишда арзонлашди. Бироқ яхши ҳолатдаги Elantra ва Sorento мос равишда 24,2 минг доллар (305 миллион сўм) ва 44,5 минг доллар (560 миллион сўм)гача қимматлашди.

Электромобиллар нархи ҳам ўсди. Ўртача юришли BYD Han май ойида 2 минг долларга ошиб, 34 минг доллар (428 миллион сўм)дан сотилди. Ишлатилган BYD Yuan Up 20,2 минг доллар (254 миллион сўм), Song Plus EV Champion эса 28,9 минг доллар (364 миллион сўм)гача қимматлашди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Cobalt'нинг қиймати май ойида 144 долларга тушди