
Chevrolet Malibu — ўрта тоифали, қулай ва замонавий седан бўлиб, бензин билан ҳаракатланади. У шинам салон, замонавий дизайн ва ишончли техника билан ажралиб туради. Охирги моделларида хавфсизлик тизимлари ва автоматик парковка функцияси мавжуд. Нархи 395 миллион сўмдан бошланади. 2025 йил январ-май ойларида ушбу моделдан 328 дона сотилган.


Аммо электромобиллар бозори тобора фаоллашмоқда. Айнан Malibu нархига тенг бўлган қулай электр машиналар ҳам мавжуд. Қуйида улар ҳақида қисқача маълумот:
1. BYD Song Plus EV Champion


Тўлиқ электр кроссовер бўлиб, 87 кВт·соатли LFP “Blade” батареяга эга. Бир заряд билан 605 км йўл босади. 160 кВт мотор (~218 от кучи), 330 Н·м момент, фақат олд ғилдиракдан тортади. 0–100 км/соатга 8,3–9,6 сонияда чиқади. Тез заряд 30 дақиқа, одатий заряд 7–10 соат. Салони катта, 15,6 дюймли айланувчи экран, Л2 автопилот ва 360° камера билан жиҳозланган.
Нархи: 395 млн сўм. Сотув: 320 дона.
2. Volkswagen ID.4 Crozz


Нуфузли электр кроссовер. 84,8 кВт·соат NMC батареяси бор, 600 км масофа юради. 150 кВт мотор (~204 ҳп), 310 Н·м момент. Орқа ғилдиракдан тортади. 0–100 км/соатга 6,8–8,8 сонияда тезланади. ҲУД, ИҚ.Дриве автопилот, 12 дюймли экран, ҳаво тозаловчи тизимлар билан жиҳозланган.
Нархи: 305 млн сўм.
3. GAC Aion S580


Замонавий седан кўринишидаги электромобил. 58,8 кВт·соатли батарея билан 460–480 км юради. 100 кВт мотор (136 ҳп), 225 Н·м момент. 0–100 км/соатга 9,2 сонияда чиқади. 360° камера, АДАС тизими, 12 дюймли экран ва кенг юкхона мавжуд.
Нархи: 280 млн сўм.
Агар Chevrolet Malibu нархида автомобил олишни мўлжаллаётган бўлсангиз, юқоридаги электромобиллар замонавий, экологик ва технологик жиҳатдан жозибадор муқобил бўла олади. Улар нафақат харид нархи, балки харажат ва қулайлик жиҳатидан ҳам рақобатбардош. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар