Ford тормоз тизимидаги носозлик сабабли ярим миллион автомобилни қайтариб олмоқда

1 дақиқа ўқиш431
Ford тормоз тизимидаги носозлик сабабли ярим миллион автомобилни қайтариб олмоқда

Ford компанияси АҚШда 500 мингга яқин автомобилни қайтариб олаётгани маълум бўлди. Сабаб — тормоз тизимидаги носозлик.

Мутахассисларнинг айтишича, тормоз шланги ёрилиб, суюқлик сизиб чиқиши мумкин. Бу машинанинг тўхташ йўлини узайтириб, авария хавфини оширади.

Носозлик асосан 2015–2018-йилларда ишлаб чиқарилган Ford Edge ва 2016–2018-йиллардаги Lincoln MKX автомобилларида аниқланган.

Ford ҳозирча бу муаммо сабабли бирор авария ёки жароҳатланиш қайд этилмаганини билдирди. Шунга қарамай, автомобиллар текширилади ва таъмирланади.

Бундан ташқари, Ford яна 200 мингдан ортиқ машинани орқа чироқлар ва хавфсизлик ёстиқчаси билан боғлиқ муаммолар учун ҳам қайтариб олаётгани айтилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?