Риганинг Dartz фирмаси нархи осмон суперйўлтанламасининг ташқи қиёфасини ортиқ сир сақламасликка қарор қилди.
Dartz Prombron Black Alligator номли йўлтанламаснинг рули ҳақида октябр ойида маълумот берганмиз. Серҳашам рулга бриллиант ва соф олтиндан зеб берилган. Мана автомобилнинг ўзини тақдим этиш вақти ҳам келди. “Қора тимсоҳ” Black Shark лойиҳасининг давоми саналади. “Қора тимсоҳ”нинг ғилдираклар базаси “Қора акула”никидан торроқ. Иккаласи ҳам Mercedes-AMG GLS 63 русумининг агрегат базасида қурилган. Бироқ карбонпластик ва кевлардан ишланган кузови машинага ўзига хос тус беради.
Ригалик автомобилсозлар йўлтанламаснинг зирҳли модификациясини ҳам харидорга таклиф қилмоқда. Унинг кузов панеллари кевлар ва титандан ишланган. Унда сирена ва лазер ёрдамида чақирилмаган меҳмонларни қувиб солувчи Anti-Paparazzi Pack тизими бор. Мижоз салонни ўз дидига мослаб жиҳозлата олади. Бир қанча материаллар қаторида бўғма илон, скат, тимсоҳ ва туяқуш терисини ҳам қоплаттириш имкони мавжуд.
Йўлтанламасга 5,5 литрли битурбо мотор ўрнатилади. Қуввати 760дан 1600 от кучигача.
Хўш, бу мақталган йўлтанламас қанча туради? Аниғини айтиш мушкул, чунки ҳар бир нусха мижознинг таъбига мослаб тайёрланади. Бироқ баҳоси олти хонали сон билан ифодаланиши тайин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди