date

Kia 2030-йилгача Piканто моделини ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкин

Kia 2030-йилгача Piканто моделини ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкин

Kia компаниясининг Буюк Британиядаги раҳбари Пол Филпоттнинг маълум қилишича, агар ЗEВ (нол эмиссияли автомобиллар) мандатига оид қоидалар ўзгартирилмаса, компания ўзининг машҳур Piканто хатчбекини 2030-йилга келиб сотувдан олиб ташлашга мажбур бўлади. Бу ҳақда Autocar.co.uk хабар беради.

Амалдаги қоидаларга кўра, 2030-йилдан кейин сотиладиган барча янги автомобиллар гибрид тизимга эга бўлиши шарт, 2035-йилдан эса фақат тўлиқ электромобиллар сотувига рухсат берилади. Kia Piканто модели эса 1,0 литрли бензинли двигател билан жиҳозланган ва компания унга гибрид технологиясини жорий этишни режалаштирмаяпти.

Филпоттнинг таъкидлашича, 2027-йилдан бошлаб электромобиллар савдоси улуши кескин ошиб бориши сабабли, компания ўз моделлар қаторини қайта кўриб чиқишга мажбур. Ҳозирда Kia Sportаге кроссовери сотувларнинг катта қисмини ташкил этади ва келажакда компания фақат энг харидоргир моделларни сақлаб қолиш учун қийин қарорлар қабул қилиши керак бўлади.

Ҳукумат келгуси йили мандат қоидаларини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда, бироқ бу ўзгаришлар анъанавий ички ёнув двигателли автомобиллар учун енгиллик яратиши кутилмаяпти. Шу боис, Kia Piканто каби ихчам автомобиллар келажаги хавф остида қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Kia 2030-йилгача Piканто моделини ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкин