Донгфенг Хитойда Peugeot ва Jeep моделларини ишлаб чиқаради

1 дақиқа ўқиш165
Донгфенг Хитойда Peugeot ва Jeep моделларини ишлаб чиқаради

Stellantis компанияси Донгфенг билан янги ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ушбу келишувга кўра, Хитойнинг Ухан шаҳридаги заводда келгуси йилдан бошлаб иккита янги Peugeot ва иккита янги Jeep модели ишлаб чиқарилади. Ушбу автомобиллар нафақат Хитой бозори, балки глобал экспорт учун ҳам мўлжалланган. Бу ҳақда Autocar.co.uk хабар беради.

Янги Peugeot моделлари Пекин автосалонида намойиш этилган Концепт 6 ва Концепт 8 прототиплари асосида яратилади. Улар орасида 508 моделига ўхшаш ўзига хос кузовли автомобил ва француз бренди тарихидаги энг йирик кроссовер бўлиши кутилаётган флагман модел мавжуд. Jeep бренди остида эса янги авлод йўлтанламас электромобиллари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Лойиҳа қиймати 1 миллиард еврони ташкил этади, шундан 130 миллион евроси Stellantis томонидан киритилади. Ушбу ҳамкорлик Хубей провинцияси ва Ухан маъмуриятининг автомобилсозлик соҳасидаги қўллаб-қувватловчи сиёсатига асосланади. Бу қадам Stellantis компаниясининг Хитойдаги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш стратегиясининг бир қисмидир.

Peugeot бош директори Ален Фавейнинг таъкидлашича, ушбу моделлар компаниянинг Хитой технологияларидан фойдаланган ҳолда глобал бозор талабларига мослашишини синовдан ўтказади. Унинг сўзларига кўра, Донгфенг томонидан тақдим этилган айрим технологиялар Европа стандартларидан ҳам илғорроқ бўлиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?