Тарихдаги илк проэксион экранли Волга: K50, K40 ва C50 комплектациялари

Янги Волга бренди Россия бозори учун мўлжалланган барча моделларининг техник хусусиятлари ва комплектацияларини расман эълон қилди. Линейкадан иккита кроссовер — K40 (Geely Atlas базасида) ва K50 (Geely Monjaro базасида), шунингдек, C50 седани (Geely Preface базасида) ўрин олган. Ҳар бир модел харидорларга уч хил жиҳозланиш даражасида таклиф этилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Volga K40 кроссовери "Стандарт", "Комфорт" ва "Премиум" версияларида сотувга чиқади. Бошланғич модел 147 от кучига эга 1,5 литрли двигател ва 7 поғонали роботлашган узатмалар қутиси билан жиҳозланади. Юқори версиялар эса 200 от кучига эга 2,0 литрли мотор, 8 поғонали автомат узатмалар қутиси ва тўлиқ узатмали тизимга эга бўлади. Базавий жиҳозлардан 18 дюймли дисклар, экотеридан ишланган салон ва круиз-контрол ўрин олган.
Volga C50 седани ҳам уч хил комплектацияда тақдим этилади. Унинг базавий варианти 150 от кучига эга 2,0 литрли турбомотор ва 7 поғонали робот билан таъминланган бўлса, юқори модификацияларда двигател қуввати 200 от кучигача оширилган. Автомобилнинг интерери қора шифт ва экотери билан безатилган бўлиб, барча ўриндиқлар иситиш тизими ва икки зонали иқлим назорати билан жиҳозланган.
Энг қиммат ва ҳашаматли модел ҳисобланган Volga K50 ўзининг заmsҳали шифти, проэксион экрани ва 11 та динамикли аудиотизими билан ажралиб туради. Шунингдек, ушбу моделда адаптив круиз-контрол, 360 даражали кўриниш камераси ва смартфонлар учун сиmsиз қувватлагич каби замонавий технологиялар мавжуд бўлади. Автомобиллар беш хил рангда, жумладан, кумушранг, оч яшил ва ёрқин кўк металлик рангларида сотилади.





























Изоҳлар 0
…