Смарт #1 кроссовери янги 800 вольтли архитектурага ўтди

Geely ва Mercedes-Benz компаниялари ҳамкорлигида яратилган янгиланган Смарт #1 електрик кроссовери 800 волтли електр архитектурага ўтказилди. Ушбу машина қуввати 61,52 кВ·соат бўлган аккумулятор блоки билан жиҳозланган бўлиб, батареяни 10 фоиздан 80 фоизгача тўлдириш учун атиги 12 дақиқа кифоя қилади. Шунингдек, автомобилга ҳайдовчилик хавфсизлиги ва автоном бошқарув имкониятларини оширувчи илғор лидари ўрнатилди.
Geely ва Mercedes-Benz компаниялари ҳамкорлигида яратилган янгиланган Смарт #1 электрик кроссовери автомобил бозорида жиддий ўзгаришларни бошлаб бермоқда. ixbt.com нашрининг хабар беришича, машинанинг асосий янгилиги унинг 800 вольтли электр архитектурага ўтгани бўлиб, бу технология аккумуляторни қувватлаш вақтини кескин қисқартириш имконини берди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Аввалги версияларда қўлланилган 400 вольтли тизим ўрнига замонавий ультра-тезкор қувватлаш платформаси жорий этилди. Янги ёндашув туфайли автомобил эгалари узоқ вақт кутиш мажбуриятидан халос бўлишади, бу эса шаҳарлараро қатновлар ва кундалик фойдаланишда муҳим қулайлик яратади.
Техник янгиликлар ва қувватлаш имкониятлари
Янгиланган Смарт #1 модели қуввати 61,52 кВ·соат бўлган аккумулятор блокига эга. Ушбу батарея 6C коэффициентидаги қувватланишни қўллаб-қувватлайди, бу эса 370 кВ гача бўлган қувватни таъминлайди.Кроссовер батареясини 10 фоиздан 80 фоизгача тўлдириш учун атиги 12 дақиқа кифоя қилади. Таққослаш учун, эски авлод Смарт #1 электромобилида ушбу жараён тахминан 30 дақиқа давом этар эди. КLTC сиклига кўра, машинанинг бир марталик тўлиқ қувват билан юриш масофаси 535 километрни ташкил этади.
Хавфсизлик ва замонавий тизимлар
Юқори технологияли қувватлаш тизимидан ташқари, кроссовер замонавий ҳайдовчиларга ёрдам берувчи ускуна билан бойитилди. Жумладан, автомобилга илғор лидари ўрнатилган бўлиб, бу ҳайдовчилик хавфсизлиги ва автоном бошқарув имкониятларини янада оширади.Шунингдек, машина трансмиссиянинг асосий қисмларини ягона блокга жамлаган 16-ин-1 схемасидаги янги авлод электр узатмаси билан жиҳозланди. Бу техник ечим автомобилнинг умумий самарадорлиги ва юриш динамикасига ижобий таъсир кўрсатади.
Мутахассисларнинг фикрича, бундай янгиланишлар электр кроссоверларнинг рақобатбардошлигини ошириб, уларни оммавий харидорлар учун янада жозибадор қилади. Янги Смарт #1 моделининг расмий дебюти 6-август куни Хитой бозорида бўлиб ўтади.






























Изоҳлар 0
…