
2015 йил 8 август кунидан бошлаб GM Uzbekistan автомобиллари сотиладиган салонларда Lacetti ва Cobalt русумли автомобилларнинг 1 ва 2 позициялари учун миллий валюта - сўмда шартномалар қабул қилинмоқда.
Автосалон хизматчиларидан бирининг Kun интернет-нашрига хабар беришича, айнан бугундан бошлаб жорий вақтга қадар халқаро пластик карточкалар (АҚШ долларидаги тўлов) орқали шартномалар қабул қилинган мазкур моделдаги машиналар учун тўловларни миллий валютада тўловни амалга оширган ҳолда сотиб олиш мумкин.
Унга кўра, машиналарнинг нархлари қуйидагича кўриниш олган:
Cobalt 1 позиция — 43 250 000 сўм
Cobalt 2 позиция — 47 300 000 сўм
Lacetti 1 позиция — 47 350 000 сўм
Lacetti 2 позиция — 54 850 000 сўм
Маълумот учун, республика бўйлаб барча 77та автосалонда шартномалар қабул қилиниши бошланиб, савдолар давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар