11:14 / 24.10.2018
5 807

Дунёда энг кўп миқдорда сотилувчи автомобиллар маълум қилинди

Дунёда энг кўп миқдорда сотилувчи автомобиллар маълум қилинди
Дунёда энг талабгир автомобил барча модификациядаги Toyota Corolla эканлиги маълум қилинди. Бундан Focus2move таҳлилий агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.

2018 йилнинг илк 7 ойи ичида Toyota компанияси Corolla моделидаги машиналардан 816748 дона сотди. Бу борада 2-ўринни 722566 машина сотган Ford F-Series эгаллади. 3-ўрин Volkswagen Golf’га (572772 та машина) насиб қилган.

Кейинги ўринларни Honda Civic (563333) ва Toyota RAV4 (561 601) эгаллаган. Агентликнинг таъкидлашича, бу икки марка йил охиригача Golf’ни ортда қолдиради.

Шунингдек, энг талабгир машиналар ўнталигига Volkswagen Tiguan (539463), Volkswagen Polo (499462), Honda CR-V (460904), Toyota Camry (454094) ва Chevrolet Silverado (430708) киритилган.

Рейтингнинг дастлабки ўнталиги қуйидагича:
1. Toyota Corolla — 816,7 минг дона.
2. Ford F-Series — 722,5 минг дона.
3. Volkswagen Golf — 572,7 минг дона.
4. Honda Civiс — 563,3 минг дона.
5. Toyota RAV4 — 561,6 минг дона.
6. Volkswagen Tiguan — 539,4 минг дона.
7. Volkswagen Polo — 499,4 минг дона.
8. Honda CR-V — 460,9 минг дона.
9. Toyota Camry — 454 минг дона.
10. Chevrolet Silverado — 430,7 минг дона.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Дунёда энг кўп миқдорда сотилувчи автомобиллар маълум қилинди