"GM Uzbekistan" компанияси узоқ танаффусдан сўнг Росссияга автомобил етказиб беришни қайта йўлга қўйди. "Ravon" русумидаги илк автомобиллар Уфа шаҳридаги автосалонларига етказилган", – дея хабар бермоқда "Turon24" ахборот агентлиги.
"Нархлар ҳали белгиланмаган, шунинг учун ҳозирча уларни сотиб олишнинг иложи йўқ», – дея изоҳ берди Уфадаги автосалон менежери.
Менежернинг тахминларига қараганда, R3 ва R4 седанларининг янги нархлари 1 млн рубл (15-16 минг АҚШ доллари – таҳририят изоҳи) атрофида бўлади. Бу эса уларнинг нархи икки баравар ошганини англатади. Шу тариқа "Ravon" кам харажатли автомобиллар тоифасидан чиқиб кетади.
Тахминларга қараганда, янги нархлар машиналарга бўлган талабни камайтириб юбориши, дилерларнинг катта қисми ўзбек компанияси билан ишлаш фикридан қайтиши мумкин.
"GM Uzbekistan" баҳорнинг охирида Россияга автомобил етказиб беришни тўхтатган, бунга асосий сабаб сифатида нарх сиёсатини қайта кўриб чиқиши кераклигини кўрсатган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди