Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан (1015-сон, 14.12.2018 й) Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот“ канали хабар бермоқда.
Мазкур Низомга кўра енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш шартномаси 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга ёзма тарзда тузилади.
Қисқа муддатли ижара шартномасини нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ органларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.
Қисқа муддатли ижара шартномасида тарафлар, яъни ижарага берувчи юридик шахс, ижарага олувчи (ижарачи) эса жисмоний шахс бўлади.
Шартнома тузиш учун ижарага олувчи ижарага берувчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- паспорт;
- ҳайдовчилик гувоҳномаси;
- тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақида маълумотнома;
- гаров депозити киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Қисқа муддатли ижара шартномасининг муддати тугагандан сўнг транспорт воситаси ижарага берувчи томонидан топшириш ва қабул қилиш далолатнома асосида қабул қилиб олинади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»