Фото: Instagram / Liucunyi
Янги Mercedes-Benz S-Class’нинг ташқи кўриниши ва интерьери премьерадан олдин тўлиқ маълум бўлди. Тест прототипларидан бири Хитойда камерага муҳрланган — гувоҳлар машина кузови ва салонини ҳам суратга туширишга муваффақ бўлган. W223 сериясида флагман седани Хитойга ички тақдимот учун олиб келинган бўлиши мумкин, деб хабар беради Motor.
Mercedes-Benz S-Class авлодининг алмашиши билан инқилобий дизайн ўзгаришлари кутилмоқда: орқа вертикал фонарлардан юкхона тепасидаги горизонтал сексиялар ҳисобига воз кечилган, олд фаралар ингичкалашган, оптика тасвири ўзгарган.
Фото: Instagram / Liucunyi
Орқа томонидаги хромланган иккита «вставка» ўрнига битта қолган, радиатор панжарасининг шакли ҳам мураккаблашган: эндиликда у қирралари ёйсимон етти бурчакли детални ёдга солади.
Салон архитектураси тўлиқ қайта кўриб чиқилган: MBUX мультимедия комплексидан алоҳида кенг ўлчамли қурилмалар панели ва деярли квадрат шаклга эга маълумот берувчи планшет тизими фойдасига воз кечилган.
Фото: Instagram / Liucunyi
«Рақамли» интерьерда фирманинг анъанавий соатларига жой топилмаган, турли тугмалар сони эса кескин камайтирилган. Ечилувчан планшетлар эса орқа ўриндиқдаги йўловчилар учун асосий жиҳозга айланиши мумкин.
Фото: Instagram / Liucunyi
S-Class’га кирувчи флагман седани ҳақида қолган маълумотлар яқин вақтлар ичида маълум бўлади, чунки модель премьераси 2020 йил охирига қадар ўтказилиши режалаштирилган.
Фото: Instagram / Liucunyi
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”