03:23 / 14.05.2020
5 892

Навоийда йилига 30 мингта автомобиль ишлаб чиқарувчи завод ишга тушади

Навоийда йилига 30 мингта автомобиль ишлаб чиқарувчи завод ишга тушади
Фото: ЎзА
Ушбу завод бугунги кунда 30га яқин хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатаётган, 564 гектар майдонни эгаллаган Навоий эркин иқтисодий зонасида барпо этилмоқда, деб ёзади ЎзА.
Хабар қилинишича, эркин иқтисодий зонада яқин кунларда «Navoiy-motors» Ўзбекистон–Эрон қўшма корхонаси барпо этилади.

«Умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳа юртимиз автомобилсозлик саноатида туб бурилиш ясаши кутилмоқда. Сабаби Хитой давлатининг «Oshan» бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомобилларни Навоийда ҳам йиғиш ва ички бозорга чиқариш режалаштирилмоқда», – дейилади хабарда.

— Дастлаб, ички бозор учун замонавий йўлтанламас, пикап, минивен каби кузовли автомобиллар йиғишни йўлга қўямиз, — дейди корхона бош технологи Афшин Шокирий. — Йилига 30 минг дона автоулов ишлаб чиқариш қувватига эга корхонамизда 200 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Жорий йил якунига қадар ишга тушириш режалаштирилаётган заводнинг барқарор ишлаши учун солиқ ва божхона имтиёзларининг яратилаётгани айни муддао бўлмоқда.

«Айни пайтда мазкур корхонанинг қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Карантин талаблари асосида қурувчи ва муҳандислар тун-у кун меҳнат қилмоқда. Мақсад — қурилиш ишларини тезда якунлаш», – дея қайд этилган хабарда.
Маълум қилинишича, ҳозир бу ерда цемент, ўлчов, тупроқ ишлари олиб бориляпти. Шу тариқа, яқин кунларда НЭИЗдаги корхоналар сони яна биттага кўпаяди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, «Навоий» ЭИЗда бугунги кунда Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Италия, Буюк Британия каби давлатлар билан ҳамкорликда 30га яқин корхонада 25дан ортиқ лойиҳа фаолияти йўлга қўйилган.
Истиқболда эса ушбу лойиҳаларни 78тага етказиш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Навоийда йилига 30 мингта автомобиль ишлаб чиқарувчи завод ишга тушади