10 833
Навоийда Хитой бренди остида ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг тахминий нархи маълум қилинди
Oushan COS1° GT.
Фото: Wikipedia
«Навоий» эркин иқтисодий зонасида Navoiy Motors қўшма корхонаси фаолияти йўлга қўйилаётгани ҳамда қиймати 12 миллион долларга тенг ушбу лойиҳа доирасида Хитойнинг Oshan бренди остида дастлаб ички бозор учун йўлтанламас, пикап, минивэн каби кузовли автомобиллар йиғиш йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди. Корхона раҳбари мазкур автомобилларнинг тахминий нархини маълум қилди.
Корхона раҳбари Шерзод Мўминовнинг айтишича, айни пайтда заводни қуриш ишлари жадал давом этмоқда. Йил якунига қадар мазкур ишлар тўлиқ якунланиб, автмобилларни йиғиш ва сотиш ишларини ҳам бошлаш кўзда тутилган. Автомобиллар нархи, тахминан, 13 минг доллардан 30 минг долларгача бўлиши кутилмоқда.
Қайд этиш керакки, ЎзА корхона бош технологи Афшин Шакерига таяниб, Navoiy Motors’нинг Ўзбекистон—Эрон ҳамкорлигида қурилаётганини маълум қилганди. Navoiy Today’нинг ёзишича, завод Ўзбекистон—Австралия қўшма корхонаси ҳисобланади.
Аввалроқ «Жиззах» эркин иқтисодий зонасидаги «Жиззах автомобиль заводи» МЧЖ компанияси базасида Volkswagen Caddy енгил тижорий автомобилларни ишлаб чиқариш режалаштирилаётгани ва автомобиллар савдоси шу йилнинг июль ойидан бошланиши ҳақида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди