Амин Ноор компанияси Афғонистонда автомобиль саноатининг биринчи иштирокчисига айланди. Компания 11 турдаги йўловчи ва юк машиналарини ишлаб чиқаради. Бугунги кунга келиб 200 га яқин автомобиль ўз мижозини топишга улгурди.
Машиналарнинг эътиборли жиҳати уларнинг нархидадир. Ҳар бир машина $1200 дан $2500 гача баҳоланган.
Барча транспорт воситалари заводнинг ўзида ишлаб чиқарилмоқда, аммо таркибий қисмларнинг катта қисми Хитойдан олиб келинади.
Компания раҳбари Аҳмад Зиёнинг айтишича, охирги уч йил ичида локализация даражаси 80% га етди. Кейинги 5-10 йил ичида ушбу рақамни 100% га етказиш режа қилинган.
Афғонистон Иқтисодиёт вазири Мустафо Мансурнинг сўзларига кўра, Амин Ноор компанияси томонидан яратилаётган машиналарга мамлакат ичидаги талаб жуда юқори.
"Авваламбор бу экологик хавфсиз машиналардир, чунки улар қувватланган батареяларда ишлайди. Яна бир жиҳат, уларнинг нархидир. Истеъмолчилар уларни бемалол сотиб олиши мумкин, чунки машиналар арзон“, - деди вазир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”