Нидерландияда учар автомобиль пайдо бўлди

Нидерландияда учар автомобиль пайдо бўлди
Фото: PAL-V
Нидерландияда PAL-V Liberty деб номланган учар автомобиль умумий фойдаланишдаги йўлларда ҳаракатланиш учун мамлакат транспорт бошқармасининг рухсатномасини олди. Бу ҳақда PAL-V компанияси хабар берди.

PAL-V Liberty ҳирокоптер бўлиб, ундан автомобиль сифатида фойдаланиш мумкин. Унинг нархи 500 минг еврога тенг.

Автомобилнинг ҳаводаги ва ердаги максимал тезлиги соатига 180 километрни ташкил этади. Автомобилдан ҳирокоптерга айланиш учун унга беш-ўн дақиқа керак бўлади. PAL-V Liberty бензинда ҳаракатланади. У 400-500 км масофага учиши ва ҳавода 4,3 соат туриши мумкин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар