10:10 / 10.06.2021
2 894

Тошкентда фирибгарлар ижарага олинган машиналарни сотиб юборди


Тошкент шаҳри Сергели туманида ижарага олинган автомашиналарни сотиб юборган жиноий гуруҳ аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказган. Унда фуқаро И.У. ва бошқалар “M.L.” МЧЖдан ижара шартномасига асосан автотранспорт воситасини олган 39 нафар фуқарони чув туширгани аниқланди.

Фирибгарлар гўёки фуқароларнинг тўловлари ўз вақтида МЧЖга келиб тушмаётганлигини иддао қилиб, улардан машиналарни қайтариб олишган. Кейин МЧЖ раҳбарининг хабардорлигисиз бошқа шахсларга сотиб юборишган. Натижада жамият манфаатларига 5,3 млрд сўм зарар етказишган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентда фирибгарлар ижарага олинган машиналарни сотиб юборди