Фото: «Маtador.tech»
Россияда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш қувватларининг деярли ярми тўхтатилди, деб ёзади «Ведомости».
Санкциялар ва рублнинг қадрсизланиши автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг нархларни оширишига ёки автомобиллар жўнатишни тўхтатишига олиб келди.
Volkswagen Group Rus, Renault, Mercedes, BMW, Hyundai, Toyota каби компаниялар худди шундай йўл тутишди.
Ҳозирча «АвтоВаз», «Автотор» (Kia ва Hyundai моделлари йиғуви бўйича), Nissan, Haval, «ГАЗ», «УАЗ», Mazda Sоllers ва Isuzu корхоналари ишлаб турибди.
Эҳтимол, биз тез орада санкциялар, логистика, бутловчи қисмларнинг етишмаслиги каби турли сабаблар туфайли Россияда маҳаллий автомобиль ишлаб чиқариш бутунлай тўхташига гувоҳ бўлармиз, – дейди «Автостат» ижрочи директори Сергей Удалов.
Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?
Сезиларли даражада. Сабаби Россия Ўзбекистондаги асосий автомобиль импортчиларининг учталигига киради.
2021 йили Россия Ўзбекистонга 4 539 та автомобиль жўнатган. Бундан кўпроғи фақат Жанубий Корея (6 472) ва Хитойдан (8 880) келган.
Шунингдек, Ўзбекистон Россия билан автомобиль ишлаб чиқариш соҳасидаги бир неча лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилади.
2020 йили «Узавтосаноат» ва «Фолксваген Груп Рус» Volkswagen ва Škoda автомобилларининг йиғувини йўлга қўйган эди.
2021 йилдан бери Жиззах вилоятида Lada Vesta SW, XRAY ва Largus автомобиллари йиғилади.
Россияга экспорт қилиш масаласи ҳам сўроқ остида қолмоқда – бир кун аввал General Motors Америкада йиғилган Chevrolet автомобилларини Россияга етказиб беришни тўхтатганини эълон қилган эди, бироқ бир нечта Chevrolet моделлари мамлакатга Ўзбекистондан олиб келинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди